24 Март 2021 йил 560

Ишга киритишга ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Китоб туман ИИБга 2021 йил 05 март куни Китоб тумани Қўшчинор қишлоғида яшовчи З.С ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 07 июль куни Китоб тумани Бештерак қишлоғида яшовчи С.Г.га “сизни Миллий гвардия хизматига ишга жойлаштириб қўяман”-деб, ундан 500 АҚШ долларини ҳамда 2020 йил октябрь ойи бошларида, Китоб тумани Панжи қишлоғида яшовчи У.М.га “сизни Интер Инженеринг қўшма корхонасига ишга жойлаштириб қўяман”- деб, 1000 АҚШ доллари ва 100.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, уларни алдаб, ишончига кириб, қўлга киритган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан С.З.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech