24 Май 2022 йил 283

Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда

Ички ишлар вазирлиги Хотин-қизлар ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида вазирлик Қашқадарё академик лицейида бўлишди. Ишчи гуруҳ лицейда ўқувчилар таҳсил оладиган синфхоналар ва ётоқхона, ошхона ва бошқа маиший шарт-шароитлар таълим даргоҳида ўқувчи қизларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Бугунги кунда лицейда ўқувчиларга янада қулай шарт-шароит яратиш, таълим беришнинг янги инновацион босқичларидан самарали фойдаланиш борасида лицей раҳбариятига йўриқнома берди.
Бундан ташқари, ИИВ малака ошириш институти Қашқадарё филиалида бўлган ишчи гуруҳ соҳа ходимларининг малакасини ошириш, айниқса, хотин-қизларнинг соҳага оид билим ва малакасини бойитиш борасидаги аудиоторияларда яратилган шарт-шароит ва кўргазмали қуролларни кўздан кечиришди.
Вилоят ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” МТТда бўлган ишчи гуруҳ келажагимиз ворислари бўлган болажонларни тарбиялаш борасида масканда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Асосан, ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотида келгусида амалга ошириш учун тегишли тавсиялар бериб, яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида тегишли таклиф ва тавсияларини берди.

Text to speech