2 Апрел 2022 йил 469

ИШЧИ ГУРУҲ ҲИСОБОТ БЕРДИ

ИШЧИ ГУРУҲ ҲИСОБОТ БЕРДИ

Қарши шаҳрида “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилда режалаштирилган чора-тадбирлар муҳокамаси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқаролик жамияти институти ва “Istiqbolli avlod” ННТ ҳамда Юксалиш ахборот маслаҳат ресурс маркази ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комисиясининг масъул котибининг вилоятда одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 2021 йилда амалга оширилган қабул қилинган миллий ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ва уларнинг ижроси юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Шу билан бирга одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш, одам савдосига қарши курашиш механизмини такомиллаштириш, адашганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш ва ушбу ҳолат юзасидан жиноий жавобгарликни кучайтириш орқали бу турдаги жиноятларни камайтириш масалалари бўйича иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Text to speech