26 Июн 2022 йил 317

ИШЧИ ГУРУҲ ҒУЗОР ТУМАНИДА


Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказмоқда. Жумладан, навбатдаги сайёр қабул бугун Ғузор тумани Истиқлол номли истироҳат боғида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда ишчи гуруҳ вилоятнинг Ғузор, Деҳқонобод ва Нишон туманлари фуқароларининг мурожаатларини қабул қилди.
Шаффоф, ошкора ва очиқ ташкил этилган сайёр қабулда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид 20 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг 5 таси ижобий, 2 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди. 13 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб этилгани учун назоратга олинди.
Сайёр қабулга келган фуқаролар орасида секторлар кесимида ва ҳуқуқий йўналишда кўрсатилган ёрдам учун муҳтарам Президентимизга, Ишчи гуруҳ раҳбариятига ва ички ишлар органлари ходимларига миннатдорчилик билдирганлар ҳам бор.

Text to speech