25 Июн 2022 йил 295

ИШЧИ ГУРУҲ ФУҚАРОЛАРНИНГ МАИШИЙ ВА КУНДАЛИК МУАММОЛАРИНИ ЕЧМОҚДА


Жорий йилнинг 25 июнь куни Президентнинг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги Навоий номли истироҳат боғида оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов, вилоят 4 та сектор раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятнинг Қарши шаҳри, Косон ва Қарши ва бошқа туманлар фуқароларининг мурожаатларини ҳам тингланди.
Сайёр қабулда ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тергов ва суриштирув ҳаракатлари, ички ишлар органларига ишга тиклаш, ишга кириш ва соҳа ходимларининг хизматидан миннатдорлик билан боғлиқ 38 та мурожаатлар тингланди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. 1 нафар фуқароларга муаммоси бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди. 32 нафар фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш учун вақт талаб этгани боис тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Инсон қадри устувор даражага кўтарилган юртимизда фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш бугунги кун талаби. Ушбу жараёнда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳам диққат-эътиборда. Айниқса, фуқароларнинг иш билан таъминлаш, кундалик маиший масалалар бўйича мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун мурожаатчилар муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этишди.
Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурият юкланди.

Text to speech