4 Феврал 2023 йил 311

Ишчи гуруҳ аъзолари Президент қарори мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказди

Бугун Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, бошқарма таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирокида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди.  Унда ИИВ ишчи гуруҳи аъзоси вазирлик Малака ошириш институти бошлиғи ёрдамчиси подполковник Илхом Ахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказди.   

Қарорда ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндошиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш устувор вазифа этиб белгилангани таъкидланди.

Асосий мақсадларга йўналтирилган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқлангани ҳар бир ходими Кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурийлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек қарорда ходимларнинг касбий, жанговар, жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида спорт секциялари ташкил этиш, шахсийц таркибни ижтимоий ҳимоялаш, моддий ва тиббий ёрдам ва бошқа ижтимоий йўналишлардаги имтиёзлари, инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддати, вазирлик олий таълим муассасаларига қўшимча қабул квотаси, ички ишлар органларида хизматга қабул қилишнинг сифат жиҳатидан янги, соддалаштирилган электрон ахборот тизимини яратиш, вазирлик Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиши, жамоатчилик назорати йўналишларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Text to speech