“Иродасизлик, аслида масъулиятсизликдир!”
Инсон ҳаётда яшар экан, аввало, ўзининг олдига мақсад қўяди, келажагини ўйлаб меҳнат қилади. Ҳар-бир ўтаётган вақтидан унумли фойдаланишга ва, албатта, ушбу мақсад йўлида бо имкониятини ишга солади.
Бугунги жадал суратларда ривожланаётган жамиятимизда, ҳар-бир фуқаро “бугун мен оилам учун нима фойдали иш қилдим? Жамият учун-чи? Эртанги кунда фарзандаларим келажаги учун нима қила оламан? - деган саволларни ҳар куни ўзига бериши лозим. Оилани боқишдан, маълум бир мажбуриятни зиммасига олишдан қочиб, бирор-бир касб ёки ҳунарни эгалламасдан, спиртли ичимликка рўжу қўйиш, ҳаётда боқимандалик оқибатида оиласидан, маҳалласидан бош олиб чиқиб кетишлик масъулиятсилик ва иродасизликдир.
Яккабоғ тумани ИИБ раҳбарияти ва ҲПБ ходимлари томонидан туманда “Хавфсиз ҳудуд” тадбири давомида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, содир этилиши мумкин бўлган бир-нечта турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишликка эришилди. Жумладан, туманнинг “Истиқлол” маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган профилактика катта инспектори майор Ж.Ярматов томонидан маҳалла мутасаддлари ва “Қалқон” гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик ишлар натижасида, шахси номаьлум, исм-фамилиясини тўлиқ айта олмаган ва ўзини И.Р. деб таништирган, ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахснинг мақсадсиз, юрганлиги аниқланди. Шахси номаълум фуқарога нисбатан тўпланган ҳужжатлар Яккабоғ туман судига юборилиб, суднинг Қарорига асосан Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Реабилитация марказига жойлаштирилди.
Худди шундай олиб борилган профилактик чора-тадбирлар давомида туманнинг “Чинобод” маҳалласида профилактика инспектори лейтенант Б.Мўминов томонидан шахси номаълум, ўзини А.Б. ҳамда “Фаровонлик” маҳалласи профилактика инспектори лейтенант Ж.Усмоновларнинг кенг кўламли олиб борилган профилактик ишлари натижасида, шахси номаълум Ш. дарбадарликда дайдиб юрганлиги аниқланиб улар суднинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги қарорига кўра ушбу фуқаролар ҳам Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Реабилитация марказига жойлаштирилди.
Келгусида ушбу фуқароларнинг ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки бирор-бир жиноят иштирокчиси бўлиб қолишининг олди олиниб, ҳудуд хавфсизлиги ва осудалиги, ушбу маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг тинчлиги таъминланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.