Яширин цех фаолияти фош этилди
Жорий йилнинг 21 апрель куни
Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув
бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда
Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор
тадбирда ноқонуний алкагол маҳсулоларини ишлаб чиқараётган яширин цех
фаолиятига чек қўйилди.
Шаҳрисабз туманининг
“Истиқбол” маҳалласидаги хонадонлардан бирида Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи
фуқаролар Қ.Ш, Р.Ж, Ж.С, Ж.И, С.И ва Р.
Жлар ноқонуний равишда қўлбола ароқ ишлаб чиқариш мақсадида яширин цех ташкил
қилгани ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди.
Яширин цехдан 34 дона 20
литр сиғимдаги идишга солинган жами 680 литр спирт, турли ҳажм ва номдаги ароқ
маҳсулоти, аксиз маркалар, “Q-kod” ёрлиқлари, шиша қопқоқлари, тарози, шиша қопқоғини махкамлаш учун
мўлжалланган станок, блок ясаш учун станок, сана қўйиш учун мухр, газ балон -
жами 535.428.000 сўмлик маҳсулотлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб
олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ички
ишлар органлари томонидан терговга қадар
текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда