22 Июн 2022 йил 364

“Интизом ойлиги” доирасида

    Деҳқонобод туман ИИБда Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 июндаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига кўра, шахсий таркиб билан йиғилиш ўтказилди. Унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, коррупция, порахўрлик ва тамагирлик ҳолатларига муросасиз бўлиш, фаолиятда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш хусусида сўз борди.
   Ойлик доирасида шахсий таркиб билан саф кўриги ўтказилиб, сафар халталари кўздан кечирилди. Сўнгра, ходимларининг хизмат хоналари ва фаолияти ўрганилиб, тегишли йўриқномалар берилди.
    Бундан ташқари, ходимлар томонидан шахсий ва хизмат автомобиллари ҳужжатлари текширилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда бошқаришлари уқтирилди. Ушбу жараёнда ходимларнинг хизмат уйлари, оилавий шароити ўрганилиб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ташкил этилди.
“Интизом ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech