18 Июн 2022 йил
657
“Интизом ойлиги”
“Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” давомида Миришкор туман ИИБда тизимли равишда ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, навбатдаги маънавият ва маърифат дарсига бўлим фахрийлар кенгаши раиси таклиф этилиб, ходимлар билан хизмат интизомига риоя этиш борасида қатор манзилли чора тадбирлар амалга оширилди.
Ойлик доирасида бўлимда хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг ота-онаси билан профилатик суҳбатлар ўтказилмоқда. Шунингдек, айрим ходимларнинг уйига ташриф буюрилиб, яшаш шароитлари ўрганилмоқда. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.