“Интизом ойлиги” давом этмоқда
Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан, жорий йил 1 июндан 30 июнга қадар ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини мустаҳкамлашга қаратилган “Интизом ойлиги” ўтказилмоқда.
Бугун эрталаб “Интизом ойлиги” доирасида Қашқадарё вилояти ИИБда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш қонунийликка риоя этиш ҳамда хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини тегишли ҳужжатлар асосида йўл қоидаларига риоя этган ҳолда бошқариш, турли фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ва ходимлар ўз вақтида хизматга келишлари бўйича йўриқнома берилди.
Ўтказилган “Пахсус рейд” тадбири давомида автомашина ҳужжатларидаги камчилик аниқлангани учун бир нафар ходимга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.