15 Июн 2022 йил 267

"Интизом ойлиги” давом етмоқда

Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда “Интизом ойлиги” доирасида шахсий таркибини тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш бўйича ва “ходимбай” ишлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Дастлаб, хизмат ўтаётган ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя етишлари бўйича якка тартибда суҳбат ўтказилди. Иш юритувидаги ҳужжатларни кўздан кечириш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича йўриқнома ва тавсиялар берилди. Шундан сўнг,
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари бошқарувидаги автомашиналарини ҳужжатлари кўздан кечирилди.
“Интизом ойлиги” доирасида туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг хизмат хонаси, фаолияти, юритувидаги ариза шикоятлари ва дафтарлари ўрганилди. Текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф етиш юзасидан ходимларга тегишли йўриқнома ва тавсиялар берилди.
Ушбу жараёнда ички ишлар органлари ходимларининг оилавий шароитлари ҳам ўрганилиб, оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Ходимларнинг уйида шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.

Text to speech