23 Апрел 2021 йил 620

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан муносабат.

Чироқчи тумани, “Чоштепа” МФЙда яшовчи Д.М Чироқчи туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб унда, 2021 йил 17 апрель куни Қашқадарё вилояти прокуратурасига ишловчи М.О ни ўғиллари М.А ва укаси матбуот буткасига кириб уриб ташлаганлигини билдириб уларга нисбатан конуний чора кўришликни сўраган.
Бундан ташқари, Қарши шаҳар, Гулшан махалласида яшовчи А.М туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билаи мурожаат қилиб унда, 2021 йил 17 апрель куни соат 19-30 ларда Д.Бни қаршилигини тўхтатмоқчи бўлганида унинг турмуш ўртоги бошига уриб тан жароҳати етказганлиги сабабли қонуний чора кўришликни сўраган.
Шунингдек, Қарши шаҳар, Гулшан махалласида яшовчи П.Н туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб унда, 2021 йил 17 апрель куни соат 12-30 ларда чамасида Чироқчи туманидаги Осиё диогностикаси ёнида жойлашган матбуот киоскасида Д.М уни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан хақорат қилиб шарманда қилганлиги сабабли қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ҳолат Чироқчи туман ИИО ФМБ Шакл-2 китобига қайд этилган.
Фуқаролар Д.Б, Д.М ва А.М ўз кўрсатувларида тан жароҳати олганликларини билдирганлиги сабабли уларга нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, экспертиза хулосалари якунланмаганлиги сабабли тўпланган хужжатлар юзасидан қонуний қарор қабул қилинмаган.Хозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти ахборот хизмати.

Text to speech