17 Октябр 2021 йил
711
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган "Мактабда қизлар ўртасида катта жанжал" сарлавҳали видеотасвир юзасидан муносабат
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари 9, 10, 11-синфининг 3 нафар ўқувчилари, олдиндан келишмовчилиги бўлганлиги сабабли, 1-умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносига борганлиги, шу орада ўзаро гаплашиш вақтида жанжаллашиб қолишган
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжални келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.
Ҳозирда барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.