15 Октябр 2021 йил 514

Рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлиги аниқланди

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат инспекцияси инспекторлари ҳамда ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш мақсадида тунда экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири Яккабоғ туман “Самоқ” ҳамда “Турон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Қизилдарё дарёси ҳудудида ўтказилди.
Рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлиги аниқланди. Инспекторларни кўрган броконьерлар қочиб кетганлиги сабабли уларга тегишли бўлган ов анжомлари ва 06 жигули автомашина ИИБ ходимлари томонидан қонуний тўхтамга келгунга қадар эвакуатор билан жарима майдонига жойлаштирилди.

Text to speech