25 Январ 2024 йил 599

Инсонпарварлик намунаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 декабрдаги “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, норасмий радикал оқимлар, дин ниқоби остида интернетдан фойдаланиб, тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлиб, турли бузғунчи ёт ғояларни тарғиб этувчи материалларни тарқатгани учун  жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахслар озод бўлишганди.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев яқинда жазодан озод этилган шахсларнинг турмуш тарзи, кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш мақсадида улар билан учрашди.

Тадбирда бугунги кунда озод ва обод юртимизда сўз ва эътиқод, виждон эркинлиги, ҳуқуқларимиз дахлсизлиги таъминланганлиги қайд этилди.

Давлатимиз томонидан барча фуқароларга, жумладан, жазодан озод этилган маҳкумларга ғамхўрлик кўрсатилаётгани, уларни жамиятнинг соғлом муҳитига қайтариб, оиласи бағрида муносиб ҳаёт кечириши учун берилаган бу имкониятдан унумли фойдаланишлари ҳақида тушунчалар берилди. 

Амнистия актига асосан жазодан озод этилган шахслар билан суҳбат давомида уларнинг бир марталик моддий ёрдам пули, тиббий кўрикдан ўтказилганлиги қайд этилди. Шу билан бирга яшаш манзилида доимий иш билан таъминлангани, ижтимоий ва маиший муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Улар ижтимоий ҳаётга мослашиши учун мураббийлар бириктирилди.

Учрашув сўнггида жазодан озод этилган шахслар мамлакатимизда инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсати олиб борилаётганлигини, бунинг учун ҳукуматимиздан миннатдор эканликларини айтиб келгуси ҳаётини юрт равнақи, оиласи фаровонлиги йўлида хизмат қилишга бағишлашини билдиришди.

Text to speech