18 Декабр 2020 йил 725

ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2020 йилдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги  Фармонига асосан Вилоят ИИБда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган маҳкумлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев бугунги кунда озод ва обод юртда бахтли ҳаёт кечираётганлигимизни, фикрлаш, сўз ва эътиқод, виждон эркинлиги, ҳуқуқларимиз даҳлсизлиги таъминланганлигини эътироф этиш билан бирга ҳукуматимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилаётган маҳкумларнинг жамиятнинг соғлом муҳитига қайтиб, оиласи бағрида муносиб ҳаёт кечириши учун берилаган бу имкониятдан унумли фойдаланишлари ҳақида гапирди.

Жазодан озод этилганлар яшаш манзилида доимий иш билан таъминлангани, уларга ижтимоий ва маиший муаммолари бўйича ёрдам берилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

Учрашув сўнггида озод этилган маҳкумлар мамлакатимизда инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсати олиб борилаётганлигини, бунинг учун ҳукуматимиздан миннатдор эканликларини айтиб келгуси ҳаётини юрт равнақи йўлида хизмат қилишга бағишлаши ҳақида гапиришди.

 

 

Text to speech