5 Март 2021 йил 580

ИНСОНИЙЛИККА ЗИД ОДАТЛАР

Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасида вилоят ИИБ Т ва ЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда “Истиқболли авлод” ННТ ҳамкорлигида “Чақалоқ савдосининг оқибатларини тушунтириш юзасидан туғруқ муассасаларида ўқув семинарларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб туман Тиббиёт бирлашмалари туғруқ бўлими ходимлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот руҳида кечган йиғилишда бошқарм Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи майор Зоҳид Маҳмудов мамлакатимизда шахс эркинлиги, инсон ҳуқуқларининг муҳофазаси ва кафолати, эътиқод, меҳнат ва касбни эркин танлаш хуқуқи, таълим олиш, ижтимоий муҳофаза ва бошқа имкониятлар Бош қомусимиз ва қонунлар билан тўлиқ кафолатлангани айтиб ўтди. Аммо ҳануз одам савдоси ва уни мажбурий меҳнатга жалб этиш, чақалоқлар савдоси каби мудҳиш жиноятлар оз бўлса-да, жамиятда учраб турганини таъкидлади. Жумладан, вилоятда чақалоқлар савдосидек жирканч ишга қўл урган аёллар борлигини, улар жиноят устида қўлга олинганини мисоллар асосида айтиб ўтди.
Йиғилишда иштирокчилар кун тартибидаги масала бу каби жиноятларни олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазаларни ўртоқлашди. Амалиётда эришилган ютуқлар билан бирга амалиётда учраётган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этишга оид таклиф ва тавсиялар берилди.
Якунда иштирокчиларга чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатлар ва кўрилган қонуний чоралар акс этган видеофильм намойиш этилди.

Text to speech