“Инсон, табиат ва табиий офатлар”
Қашқадарё вилояти ИИБда “Тинчликпарвар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди. Уни бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Муслимов очди.
Йиғилишда сўз олган Қарши давлат университети Технологик таълим кафедраси катта ўқитувчиси Отабек Рўзимуродов ер юзида аҳоли сонининг тез суръатлар билан ўсиши оқибатида табиатдаги антропоген ўзгаришлар кўлами кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Мамлакатимизда ҳам айни шу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз томонидан юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Экологик хавфсизликни таъминлашга муҳим сиёсий масала сифатида қаралмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилмоқда.
Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш, ишлаб чиқариш соҳаларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг миқдори камайиши учун мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорлар чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаётига ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришга қаратилмоқда.
Юртимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини янги даражага кўтариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитасининг «Екологик патрул» тизими жорий этилди. Экологик патрул гуруҳлари томонидан 2023-йилнинг ўтган даври мобайнида 14 мингдан ошиқ рейдлар ўтказилган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 14 минг нафардан ортиқ фуқаролар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилган.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, келажак авлодга табиий бойликларни бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг олдимизда турган муҳим вазифа ҳисобланади.
Якунда “Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, оила-турмуш доирасидаги муносабатлар” мавзусида бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати катта инспектори капитан Ҳамза Ниёзов маъруза қилди.