4 Август 2023 йил 259

Инсон қадри устувор

Инсон қадри устувор даражага кўтарилган юртимизда фуқароларни кундалик муаммоларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизим асосида бирма-бир ўрганиш, бу борада аниқланган юмушларни манзилли равишда бартараф этиш борасида Қашқадарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, вилоятда сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Косон тумани 3-секторидаги “Эсабой” маҳалласида истиқомат қилаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бандлиги таъминланмаган, ногирон йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида маънавий ва иқтисодий кўмакка муҳтож 39 нафар турли тоифадаги ёшлар рўйхати шакллантирилди.
Ота-оналари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ёшларнинг 22 нафарида ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинкаси, мотокултиватор, имтиёзли кредит ва ер ажратиш, спорт анжомлари ва бепул даволаниш учун тиббий йўлланмалар зарурлиги қайд қилиниб, ишчи гуруҳ раҳбари Бахтиёр Ражапов бошчилигида ечимини топиш чоралари кўрилди.
Яқинда ногиронлиги бўлган 10 нафар ёшларга бепул даволаниш учун тиббий йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари бир нафар ёшга кураш турига оид спорт анжомлари, бир нафарига сартарошхона учун ҳаво совуткичи, 7 нафар хотин-қизларга тикув машинкалари ва озиқ овқат маҳсулотлари берилди.
Тадбир доирасида ёшлар билан узвий мулоқотда бўлиш, муамоларини ҳал этиш мақсадида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари уларнинг ота-оналари билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлди ва шахсий телефон рақамини бериб, болалар келажаги учун улар билан баравар масъул эканлигини таъкидлади.
Бу борадаги ишлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

Text to speech