Инсон қадри учун
Касби тумани Қорақўнғирот МФЙда яшовчи 1956 йилда Тожикистон Республикасида туғилган Сабиров Aбдусамад Каримович 1993 йилда оила аъзолари билан доимий яшаш мақсадида Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Касби туманига кўчиб келиб, ногиронлиги сабабли шу кунга қадар шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келаётган эди. Касби туман ИИБ М ва ФРБ ходимлари томонидан Касби тумани Қорақўнғирот МФЙда олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида ушбу шахс ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжат яъни "Фуқаролиги йуқ шахс" учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси олиш масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 йил кунидаги 593-сонли қарори талаблари асосида тез фурсатларда кўрип чиқилиб, унга Фуқаролиги йўқ шахс ИД-картаси унинг яшаш хонадонига бориб топширилди.