Инсон манфаатлари учун
Тожикистон фуқароси Раҳманова Жамиля Рамазановна доимий яшаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига кучиб келиб, вақтинчалик паспорт рўйхатидан ўтган ҳолда Қарши шаҳрида яшаб келиб, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини берувчи хужжат олиш унинг орзуси эди. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига балки, шу юртда вақтинча ва доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам кенг имкониятлар яратилган.
Шу ўринда Қарши шаҳрида “уйма-уй” юриб фуқароларни муаммоларини ўрганиш давомида, Тожикистон фуқароси Ж.Р.Раҳмановани ҳам ушбу муаммоси соҳа хизмат ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга қолишга ҳамда яшаш гувоҳномаси билан хужжатлаштириш бўйича тегишли хужжатлар расмийлаштиришга амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 04.02.2022 йилдаги хулосасига кўра, Қарши шаҳар ИИО ФМБ Мигратция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан унинг номига 2022 йилни 10 феврал куни “Хорижий фуқаро учун” Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси идентификация ID-картаси расмийлаштирилиб, унинг мурожаати ижобий қаноатлантирилди.