Қишлоқ хўжалигида энергия тежамкорлигини жорий қилиш юзасидан семинар ташкил этилди
Қамаши тумани Ғиштли
маҳалласи ҳудудидаги "Исломобод" фермер хўжалигида энергия тежамкор
насослардан фойдаланиш, Қуёш панелларини кенг жорий қилиш масаласида семенар
ўтказилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғи
Абдувоҳид Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги
мутасаддилари иштирок этди.
Қамаши туманида ғалла, пахта
ва такрорий экинлар экиладиган майдаонларнинг 35 фоизи фермер хўжаликлари
ҳисобидаги насос агрегатлари орқали суғорилади. Бунинг учун йилига 19-20
млн.кВт/соат электр энергия истеъмол қилинади.
250 та фермер хўжаликлари
1975-1980 йилларда ишлаб чиқарилган насос агрегатларидан фойдаланади. Натижада
уларнинг электр энергияси истеъмоли юқори бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолатлар
инобатга олинган ҳолда тумандаги "Исломобод", "Йигитали" ва
"Шукрулло бобо невараси Шамшодбек" фермер хўжаликларида тажриба
тариқасида янги насос агрегатларидан фойдаланиш ҳолати кузатилди.
Янги ва замонавий насослар
ўрнатилиши орқали электр сарфи 4 баробаргача камайди.
Семинар давомида фермерларга
янги насос агрегатларининг ишлаши ва имкониятлари тўлиқ кўрсатилди ва энергия
тежамкор насослардан фойдаланиш, Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича вазифалар
белгиланди.