Илмли аёл – жамият кўзгуси
Шаҳрисабз туман ихтисослаштирилган мактабда “Илмли аёл –жамият кузгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда туман ИИБ, маънавият ва маърифат бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчи қизлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида хотин-қизларга
берилаётган имкониятлар, илмли қизларнинг жамиятда тутган ўрни, китоб ўқиш
давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил
этишга қаратилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши китобхонлик ҳақида сўз борди.
Тадбирда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, кибержиноятлардан жабрланиш ҳолатларининг олдини олиш, доксингни мақсади қасос олиш, таъқиб қилиш, қўрқитиш, шарманда қилиш, пул талаб қилиш, танқид қилиш эканлиги ва номаълум фойдаланувчи ниқобидаги хакер содир этиши тушунтирилди.