24 Феврал 2024 йил 296

Илмли аёл - жамият кўзгуси

Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ИИБ, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва Турон фанлар академияси вакиллари  иштирокида 2-мактабда “Илмли аёл - жамият кўзгуси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Шаҳрисабз туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник М.Кенжаева                 “ Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттирилаётганлиги, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш, ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга тушурилиб, бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилишини, шунингдек, маҳаллада оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар тўғрисида маълумот берди.

Якунда иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилиб, Турон фанлар академияси академиги, ёзувчи, шоира  Умида Хушвақтованинг “Маликалар китоби” асарининг тақдимоти ўтказилиб, адибанинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар берилди.

Text to speech