6 Май 2023 йил 297

Илмий-амалий анжуман

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан, “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясининг ютуқлари ва истиқболлари” мавзусидаги “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида II-Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар ходимлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари, вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят Маданият ва туризм бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими,  Қарши давлат университети ҳамда бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари видеоселектор орқали иштирок этишди.

Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов сўзга чиқиб, ички ишлар органларида ўтказилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда тизимда маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ижросини таъминлаш ва бу борада эришилган ютуқлар билан бирга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар дастури доирасида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманда ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ички ишлар органларини профессионал халқчил тузилмага айлантириш, фуқароларнинг ишончли ҳимоячиси сифатида шакллантириш мақсадида “Ватанпарварлик ойлиги”, “Интизом ойлиги”, “Касбий тайёргарлик ойлиги”  ўтказилиб, ходимларнинг касбий, жанговар, жисмоний, интеллектуал ва фуқаролар билан муомала маданияти анча такомиллашганини таъкидлади.

Айни кезларда амалга оширилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик борасидаги салоҳиятини ошириш мақсадида вилоят Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, нуфузли газета ва журналлар таҳририяти билан адабий учрашувлар ўтказиш учун меморандиумлар имзолаш, интеллектуал  танловлар, китоб тақдимотлари ва ярмаркалари, “Ёш китобхон”, “Зукко китобхон”, Кодекс билимдони, “Заковат”, “Намунали оила” каби маънавий тадбирлар, турли кўпкураш спорт мусобақалари, хотира турнирлари, фахрийлар билан ёшлар учрашувлари, кино ҳамда театр, тарихий обидалар ва маънавият масканларига саёҳатлар спорт мусобақалари, адабий учрашувлар, фахрийлар билан ёшлар учрашувлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Анжуманда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ёзувчилар уюшмаси масъул ходимлари келгусида ички ишлар вазирлиги билан истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳа ходимларини профессоинал, халқчил тузилмага айлантиришга доимо шайлигини билдиришди.

Анжуман иштирокчиларнинг маънавий-маърифий борадаги билимларини янада бойитди.

Text to speech