15 Апрел 2022 йил 552

Иллатнинг илдизига болта урайлик

 

Жамиятнинг энг жирканч иллатларидан бири бу фоҳишабозликдир. На сарҳад, на миллат танламайдиган иллат ўз домига кўпроқ аёлларни тортиши билан барчани жиддий ташвишга солмоқда. Аёллардан мажбурий фоҳишалик ва бошқа шаҳвоний мақсадларда фойдаланишдек жирканч кўринишлари билан намоён бўлаётган бу турдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга қарши нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари балки барча бирдек курашиши лозим. Жумладан, Қарши шаҳар 3-миттитуманда яшовчи Ш.А. 2022 йил 08 апрель куни соат 17:00ларда ўзига тегишли Қарши шаҳар “Қарши” МФЙдаги уйида Қарши шаҳар “Нефтчи” МФЙда яшовчи К.Х. ва Шаҳрисабз туманида яшовчи Ғ.Д.нинг жинсий алоқа қилишлари учун 137.000 сўм эвазига шароит яратиб бергани Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошқарма ППХ батальони ходимлари томонидан аниқланди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech