“Яшил иқтисодиёт” - хусусиятлари ва ривожланиш омиллари”
Қашқадарё вилояти ИИБда “Яшил
иқтисодиёт” - хусусиятлари ва ривожланиш омиллари” мавзусида “Маънавият ва
маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва
соҳавий хизматлар ходимлари, иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари,
подполковник Завқиддин Хўжанов очди.
Тадбирда сўз олган Қарши давлат университети
иқтисод кафедраси профессори Ғайбулла Қўчқоров инсоният ҳаёти кўплаб ижтимоий,
иқтисодий ва экологик муаммолар билан узвий боғлиқлигини, ҳозирги кунда,
айниқса, саноатнинг ривожланиши, табиий ресурслардан шафқатсизларча фойдаланиш,
озиқ-овқат етиштириладиган қишлоқ хўжалиги майдонларининг кескин қисқариши,
чўлланиш ва сув етишмовчилиги халқаро ташкилотлар ва давлатлар раҳбарларининг,
қолаверса, бутун дунё жамоатчилиги диққат марказида турганини таъкидлади.
2015 йилда Ўзбекистон ҳукумати
2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида глобал кун тартибини
амалга ошириш бўйича мажбуриятларни қабул қилиб, уларни муваффақиятли амалга
оширмоқда.
Янги Ўзбекистон шароитида
Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва раҳбарлигида БМТнинг Барқарор
ривожланиш мақсадларини амалга ошириш фаоллашди, халқаро ва минтақавий
ташкилотлар билан янги сифат босқичига кўтарилди.
Масалан, яшил энергетикага ўтиш
стратегияси бўйича 2023-йил охирида мамлакатимизнинг қатор вилоятларида Саудия
Арабистони ва Хитой давлатлари билан ҳамкорликда қуёш панеллари станцияларининг
ишга туширилганлиги бунинг ёрқин исботидир.
Ўйлаймизки, бу муваффақиятлар
пойдевори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги
«2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил иқтисодиётга ўтишига қаратилган
ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридир.
Ушбу қарор ижросини таъмилаш бўйича 2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида
«яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва «яшил» ўсиш дастури мақсад ва вазифаларининг амалга
ошир илиши, унинг мақсадли кўрсаткичл ари, шунингдек, «Саноат тармоқларида
«яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш концепцияси,
2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва «яшил»
ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси каби мақсадли муҳим ҳужжатлар ижроси
мамлакатимизнинг яқин истиқболда «яшил иқтисодиёт» таъминланган мамлакатга
айлантиради ва унинг бу соҳада Марказий Осиёда етакчилик қилишига ишончимиз
комил.
Якунда хизматда ижобий
натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус
унвонлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.