Яшил бойликлар – саломатлигимиз ва фаровон ҳаётимиз манбайи
Қашқадарё вилояти ИИБда “ Яшил бойликлар – саломатлигимиз ва фаровон ҳаётимиз манбайи” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институти ўқитувчиси иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Талат Маматкулов очди.
Тадбирда Қарши Муҳандислик
иқтисодиёт институти катта ўқитувчиси Турсунбой Яқубов мавзу доирасида маъруза
қилди.
“Маънавият ва маърифат дарси” да
“Фахрийлар ўгити” рукни асосида бошқарма “Фахрийлар кенгаши” раиси, истеъфодаги
полковник Содиқ Исломов истеъфодаги полковник Ниёзмурод Рўзимуродовнинг ҳаёти
ва хизмат фаолиятига бағишланган китоб мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга
маълумотлар берди.
Якунда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти
бўйича бошқармаси масъул ходими республика ва вилоят миқёсида ходимларнинг
хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, шахсий таркиб билан боғлиқ содир
бўлган салбий ва фавқулодда ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасидаги иштирокчиларга
тегишли тушунча ва тавсиялар берди.