8 Май 2024 йил 433

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчисига Президентимиз табриги ва пул мукофоти топширилди

Қамаши туманида истиқомат қилаётган уруш фахрийси Рўзибой Сатторовга "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Президентимизнинг табриги ва пул мукофоти тантанали топширилди.


Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов ва сектор раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар ва фаол ёшлар иштирокида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов хонадонида бўлиб, Президентимиз томонидан йўлланган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 20 миллион сўмлик бир марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди.


114 ёшни қаршилаган Рўзибой бобо Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор қилди. Қўлларини дуога очиб юртимизга тинчлик, олиб борилаётган эзгу ишларнинг баракали бўлишини тилади. 

Text to speech