9 Март 2024 йил 882

Икки асрга сирдош онахон

Қарши шаҳар, “Харамжўй” маҳалласида чоғроққина бир хонадон бор. Бу уйда 102 ёшни қарши олган онахон Карамат Чориева истиқомат қилади. 

Яқинда Карамат момо Умра сафарига бориш учун  Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш мақсадида Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат этди. 

Мурожаатга асосан бўлим ходимлари кўчма мобиль қурилма билан икки асрни кўрган онахоннинг хонадонига бориб, биометрик маълумотларини олишди. 

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами куни бошқарма М ва ФРБ ходимлари Карамат момонинг хонадонига ташриф буюриб, байрам билан қутлаб, Хорижга чиқиш биометрик паспортини топширишди.

-Мен учун бугун қўшалоқ байрам. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан инсон қадри тамойили асосида фуқароларимизга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлардан жуда мамнунман, — дейди онахон дуога қўл очиб. – Ички ишлар органлари ходимларига ҳам алоҳида раҳмат.

Text to speech