Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Daryo.uz” интернет нашри мухбири О.Қўлдошев ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари А.Шоймарданов ўртасида бўлиб ўтган ҳолат ўрганиб чиқилди.
Ўрганишларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги 3413-сонли қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг “Интизом устави” ва ИИВнинг 2016 йил 30 июнь кунидаги 82-сонли буйруғи билан қабул қилинган “Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”нинг тегишли бандлари ҳамда ИИО фаолиятини тартибга солувчи меъёрий буйруқлар талабларини қўпол равишда бузиб, фуқароларда ИИОларига нисбатан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари А.Шаймардановга нисбатан “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланди.
Шунингдек, шу куни объект бошлиғи сифатида хизмат олиб борган А.Шаймардоновнинг топшириғига асосан О.Қўлдошевни 1-сонли ИИБга олиб борган профилактика инспектори ва ППХ батальони бўлинма командири ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талаблари асосида ҳаракат қилганлиги маълум қилинади.
Хизмат текшируви хулосаси нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган.
Ҳолат юзасидан қизиқтирган саволлар ёки асослантирилган далилларингиз бўлса, прокуратура органларига мурожаат қилишингиз маълум қилинади.