26 Август 2021 йил 634

Ижтимоий тармоқ орқали фирибгарлик  

 

2021 йил 24 август куни Китоб туман ИИБга тушган хабарга кўра, Китоб тумани “Шарқ юлдузи” МФЙда яшовчи М.М. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида “Телеграм” ижтимоий тармоғида ҳайдовчилар учун махсус канал очиб, ушбу каналга вилоятлараро қатновчи ҳайдовчиларни аъзо қилади. Улар орасида Наманган вилояти, Учкўприк туманида яшовчи Б.Ш. билан танишиб, унинг турли вилоятларга юк ташиш билан шуғулланишидан фойдаланишни кўзлайди. Унга Китоб туманидаги мелъ ишлаб чиқариш корхонасидан мель маҳсулотларини олиб, Наманган вилоятига олиб бориб, сотиб пули ва йўл ҳақини беришини айтади.

Хуллас, М.М.ҳайдовчи Б.Ш.нинг ишончини қозониб, 18 миллион 400 минг сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24.08.2021 йилда Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech