10 Март 2022 йил 901

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон жазони ижро этиш колониясида хизмат олиб бораётган шаходатланган ходимлар ҳамда ёлланма ишчи хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида колонияда «Китоблар ярмаркаси» ташкил этилди

Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Инсон ҳаётида унинг ўрни муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир. Шу боис ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон жазони ижро этиш колониясида хизмат олиб бораётган шаходатланган ходимлар ҳамда ёлланма ишчи хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида колонияда «Китоблар ярмаркаси» ташкил этилди.

Китоб ярмаркасида ходимлар нафақат ўзлари учун, балки фарзандлари учун ҳам қизиқарли бўлган китоблар сотиб олдилар.

Шунингдек, адабиётга эътибор — маънавиятга эътибор демакдир. Юксак маънавият йўлидаги бу каби тадбирлар қамрови янада кенгайтирилади.

     

 

Колония бошлиғининг ММИБ  ўринбосари майор   З.З.Обилов

Text to speech