7 Апрел 2023 йил 212

ИИВ Қашқадарё академик лицейида кибержиноятлар ва уларнинг турлари мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходими, лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда бошқарма ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходими подполковник Ирода Расулова банк пластик карталаридан маблағлар ўғирланиши ва бунга шарт-шароит яратувчи омиллар, кибержиноятларни юзага келиш сабаблари хусусида маъруза қилди.

Йиғилишда  банк карталаридан маблағлар олти хил усул – телефон қўнғироқлари, телеграмм ижтимоий тармоғлардаги савдо каналлари, ОЛХ платформаси, моддий ёрдам, онлайн кредит, сохта онлайн биржа ва трейдинг фаолияти ҳамда жабрланувчига номаълум шароитларда содир этилаётгани айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида ижтимоий тармоқлар интернет дўконлардан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаслик оқибатида фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолиш ҳеч гап эмаслиги, пластик карта пинкоди ва паролини шунингдек смс хабарлар орқали юбориладиган махфий кодларни бегона шахсларга бермаслик лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.

Фуқаролар бу каби жиноятлар қурбони бўлиб қолмасликлари учун Cйбер-102 каналига обуна бўлиб, кибержиноятлар хақида маълумот олиши тушунтирилди.

Якунда иштирокчилари қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар берилди.

Text to speech