17 Декабр 2022 йил 460

ИИВ Қашқадарё академик лицейида фан олимпиадасида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар ва ўқитувчилар тақдирланди

ИИВ Қашқадарё академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган 3-босқич вилоят фан олимпиадасида ўзбек тили фанидан ИИВ академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Севинч Саъдуллаева 2-ўринни, ўзбек тили фанидан 2-курс ўқувчиси Зарина Эшмуродова 3-ўринни ҳамда рус тили фанидан 2-курс ўқувчиси Сабрина Йўлдошева 3-ўринни эгаллаб, фан олимпиадасининг 4-Республика босқичига йўлланмани қўлга киритганди.  Яқинда фан олимпидаси ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнингўқитувчилари ИИВ Қашқадарё академик лицейи раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Ушбу тадбир ўқитувчи ва ўқувчиларга катта таассурот қолдириб, келгуси фан олимпиадалари учун мотивация берди.

Text to speech