9 Июн 2020 йил 794

ИИВ Малака ошириш институти Қашқадарё филиалида масофадан ўқитиш курслари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг  2020 йил 6 март кунидаги 2/1006-сонли кўрсатмаси талаблари асосида ички ишлар органларининг Ташкилий бўлим инспекторларини малакасини ошириш бўйича  Вазирлик Кадрлар бош бошқармасининг 2020 йил 27 май кунидаги 2/1886-сонли кўрсатмаси билан тасдиқланган жорий йилнинг 8-июнь кунидан 8-июль кунига қадар масофадан ўқитиш курсларини ташкил этилиши бўйича режасига мувофиқ ИИВ Малака ошириш институти Қашқадарё филиалида туман ИИБларининг Ташкилий бўлимларидаги мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи ходимларини малакасини ошириш бўйича масофадан ўқитилиши ташкил этилди.

Масофадан ўқиш давомида ходимлардан ОНЛАЙН тартибида дастлабки тест синовлари қабул қилиниб, ходимларга ижобий баҳолар қайд этилди. Масофавий ўқиш дастурига кўра, соҳага оид норматив ҳуқуқий хужжатларни ўқиш ва ўзлаштириш борасида тушунтирилди.

ИИВ МОИ Қашқадарё филиалида олиб борилаётган масофавий ўқув курси якуни бўйича ходимлардан ОНЛАЙН тартибида якуний тест синовлари қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Text to speech