16 Июн 2022 йил 1639

ИИВ ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сонли Жазони ижро этиш колониясида “Интизом ойлиги”

ИИВ ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сонли Жазони ижро этиш колониясида “Интизом ойлиги” доирасида шахсий таркибини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш бўйича “ходимбай” ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Дастлаб эрталаб, колонияда кунлик хизматга жалб қилинган ходимлар билан колония бошлиғи томонидан хизмат олди йўриқнома ўтказилиб, йўриқномада ходимлар билан саф кўриги ўтказилди. Сўнгра, ходимлар бошқариб юрган транспорт воситалари ҳужжатлари кўздан кечирилди. Колония даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлими ходимлари билан хизмат интизоми ва қонунчилик бўйича якка тартибда суҳбат ўтказилиб, хизмат хоналари ва фаолияти, юритувидаги дафтарлари текширувдан ўтказилди. Ушбу жараёнда колония ходимларининг уйига ташриф буюрилиб, оилавий яшаш шароити ўрганилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech