16 Феврал 2021 йил 3059

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Р.Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятидаги 10- сон жазони ижро этиш муассасаси фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи полковник Р.Р.Турсунов 2021 йил 15-февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЖИЭБ 10-сон ЖИЭКга ташрифи давомида дастлаб 7533-ҳарбий қисм 4-баталон ҳарбий назоратчилар қоровулхонаси, ҳарбий назоратчиларга яратилган шароит билан танишди. Бош бошқарма бошлиғи томонидан ҳарбий назоратчилар шарт-шароитини янада яхшилаш бўйича батальон камандири ва колония раҳбариятига тегишли топшириқлар бериб ўтилди. Шундан сўнг, Бош бошқарма бошлиғи колония ички худудида жойлашган Даволаш профилактика-ёрдам кўрсатиш бўлимига бориб у ерда даволанаётган махкумлар ва шифокор ходимлар билан суҳбат ўтказди. Шунингдек, Бош бошқарма бошлиғи колония яшаш сахнларида жойлашган маҳкумлар ётоқхоналарига ташриф буюриб жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан суҳбат ўтказиб, жазо муддатини ўташ даврида кун тартиб қоидаларига сўзсиз риоя қилишлари, тартиббузарлик содир этмасликлари, оилалари бағрига тез кунларда қайтишлари хусусида маслаҳатлар берди. Бундан ташқари, Бош бошқарма бошлиғи томонидан колониянинг маҳкумлар ошхонаси, савдо дўкони ва кутубхонаси кўздан кечирилди. Махкумлар савдо дўконида мавжуд озиқ-овқат махсулотлари турлари билан танишиб, махсулотлар ассортиментини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Маҳкумлар кутубхонасини кўздан кечириш чоғида Бош бошқарма бошлиғи у ерда мавжуд 15 000 га яқин китоблар рўйхати билан танишди хамда тарбиявий ахамиятга эга бўлган бадиий китоблар турларини янада кўпайтириш юзасидан вазифалар қўйди. Шундан сўнг, Бош бошқарма бошлиғи колония худудидаги давлат унитар корхонасига ташриф буюриб, у ерда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифатини яхшилаш, харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хажмини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Бундан ташқари, Бош бошқарма бошлиғи колония ходимлари билан суҳбат ўтказиб, қонунийликка риоя қилиш, хизмат интизомини бузмаслик, иш вазифасига виждонан ёндашиш, ҳалол ва пок ишалашлари юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech