7 Январ 2023 йил 229

ИИВ ишчи гуруҳининг Муборак туманидаги ўрганишлари

Мамлакатмизга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан Қашқадарё вилоятида фуқароларнинг маиший ва коммунал соҳадаги муаммолари ҳамда аҳолининг кайфиятига салбий таъсир қилувчи ва криминоген ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов бошчлигидаги ишчи гуруҳ бугун Муборак туманида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар давомида Муборак туман “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли кўмир омбори кўздан кечирилди. Вазир ўринбосарининг масъуллар билан бўлган суҳбатида туман “Кўмир таъминот” МЧЖга қиш мавсумида 1000 тонна кўмир ажратилганлиги, ҳозирги кунда жами 700 тонна кўмир маҳсулоти аҳолига тарқатилганлиги, қолган 300 тоннасига буюртма берилганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг Вазир ўринбосари А.И.Икрамов томонидан кўмирни чекка ҳудудда яшовчи аҳолига махсус транспорт воситаларида етказиш лозимлиги тўғрисида топшириқ берилди.

Муборак туман “Ёшлик” МФЙда жойлашган деҳқон бозоридаги ташкил этилган озиқ-овқат ярмаркасида маҳсулотларнинг сифати, нарх-наво ўрганилди. Бозорда нарх-навони бир хиллигини таъминлаш, нархларни ошиб кетмаслигини назорат қилиш тўғрисида бозор маъмуриятига, электр ва газ таъминотини доимий таъминлаш, эҳтимолий узилишлар тўғрисида фуқароларни огоҳлантириш тўғрисида раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech