ИИВ ишчи гуруҳи томонидан вилоят ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор - профилактик тадбири бошланди
Тадбир режасига кўра ИИВ ишчи гуруҳи, вилоят ИИБ, Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлими, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги Нарколгия диспансери, Ёшлар иттифоқи ва бошқа мутасадди идорлар вакиллари жамланган гуруҳлар олдига вилоятда содир этилган жиноятлар таҳлил этилиб, мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар, руҳий касаллар ва оила турмуш доирасидаги келишмовчиликларни олдини олиш, сабаб ва оқибатларини бартараф этиш вазифаси қўйилди. Ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ туну-кун 2 босқичда хизмат олиб бормоқда.
Амалга оширилаётган тадбирларда хар бир худудни “хонадонбай” ва “маҳаллабай” усулда ўрганиш, спиртли ичимликка муккасидан кетган, руҳий ҳолатида ўзгариш сезилган, оилавий муаммолар гирдобида қолган шахсларни аниқлаб, тегишли даволаш ва руҳий-психологик ёрдамлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекчиликда уйдаги гапни ташқарига олиб чиқиш ор саналади. Лекин ички гаплар иллатга айланиб, оила парокандалигига олиб келиш эҳтимоли анчайин юқори хавф эмасми?! Шу боис маҳалла фаоллари ва кайвони инсонлар ҳар бир хонадонга кириб, ундаги ҳар қандай муаммони аниқлаб, ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериши ишчи гуруҳ олдига қўйилган долзарб вазифа.
Ана шунда ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар эрта аниқланиб, олдини олиш имкони бўлади. Илло, тадбир моҳияти ҳам ана шу мақсадга қаратилган.