15 Сентябр 2021 йил 557

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг маиший ва кундалик муаммоларига ечим топилмоқда

Юртимизда фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш бугунги кун раҳбарлари олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири. Ушбу жараёнда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш ҳам диққат-эътиборда. Айниқса, фуқароларнинг иш билан таъминланиш, кундалик маиший масалалар бўйича мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 14 ссентябр куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида туманида Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, 4 та сектор раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ сайёр оммавий қабуллар ўтказди. Унда вилоятнинг Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи ва Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабулда 240 нафар фуқаролар иштирок этди. Улар орасида 104 нафар фуқароларнинг маҳаллаларни асфальтлаштириш, газ ва ичимлик суви муаммолари, ўзини ўзи банд қилиш, тиббиёт соҳасидаги муаммолар, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим муассасалармига тўлов контрактларини тўлаб бериш борасидаги мурожаатлар тингланди. Сайёр қабулда 82 та мурожаат жойида ҳал этилди. 15 нафар фуқароларга муаммоси бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди. 7 нафар фуқарога мурожаатлари маблағ ва вақт талаб эташи тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мурожаатлар орасида Китоб туман “Тошкент” МФЙда яшовчи Қодирова Анварой анча вақтдан буён қандли диабет касаллиги билан оғриб келиши боис шифохонага имтиёзли ордер сўради. Мурожаат мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилиб, муаммо жойида ҳал этилди.
Чироқчи туманининг “Чоштепа” маҳалласида яшовчи, Тошкент давлат иқтисодиёт институтининг 3-босқич талабаси Бекмирзаев Шоҳаббос тўлов контрактини тўлашга амалий ёрдам сўради. Мурожат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, унга тўлов контракти туман ҳокимлиги томонидан тўлаб бериладиган бўлди.
Тадбирда бир гуруҳ касб-ҳунарга ўқитилган ёшларга сертификатлар ва ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида иш қуроллари берилди.
Мурожаатлари ижобий ечим топган фуқаролар Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этди.
Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурияти юкланди.
Якунда қабулга келган фуқароларга тушлик ташкил этилиб, ИИВ Ашула ва рақс ансамбли хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Text to speech