2 Феврал 2023 йил 276

ИИВ ишчи гуруҳи тарғиботи давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарори талаблари Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ички ишлар бўлими шахсий таркибига етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бўлим бошлиғи подполковник Солижон Эрназаров ва катта ўқитувчи подполковник Муртоза Ачиловлар Қарор мазмун-моҳиятини шахсий таркибга батафсил тушунтирди.                                                              Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига ИИВ ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech