18 Май 2021 йил 849

Қашқадарё вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт сари – 10 000 қадам” марафони уюштирилди


Қарши шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида Қашқадарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт сари – 10 000 қадам” марафони уюштирилди.
Бугун эрта тонгдан Қарши шаҳрини марказида ўрнатилган марказий курант соати атрофида ички ишлар органлари ходимлари, ва уларнинг оила аъзолари ва ёшлар жам бўлишди. Соғ танда соғлом ақл деганларидек, Юртбошимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармони ижросини таъминлаш ва мамлакатимизда спортни янада кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган шу ва бошқа мусобақаларда ички ишлар органлари ходимлари фаол қатнашдилар. Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортни янада оммалаштириш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, энг муҳими, соғликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир иштиркчиларда зўр иштиёқ уйғотди.
Иштирокчилар Қарши шаҳридаги Мустақиллик кўчаси бўйлаб 10 000 қадам юриб, малакали мураббийлар қўл остида эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.
Бу каби спорт тадбирлари ички ишлар органлари ходимларининг кун давомида тетик ва бардам хизмат қилишига замин ҳозирлайди.

Text to speech