29 Январ 2025 йил 552

ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг жорий йил спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича тавқимий режасига асосан спортнинг пневматик қуролдан “Ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг жорий йил спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича тавқимий режасига асосан  спортнинг пневматик қуролдан “Ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ўтказилди. 

Мусобақада вилоят ИИБ, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Божхона бошқармаси, вилоят суди, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия вилоят  Қўриқлаш бошқармаси, ҳарбий қисми терма жамоалари қатнашди. 

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақанинг пневматик тўппонча ПП-1 дан ўқ отиш баҳсларида эркаклар ўртасида 1-ўринни 37837-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, майор Лазиз Хайдаров, 2-ўринни  Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, лейтенант Жамолиддин Эргашев ва 3-ўринни 55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, лейтенант Абдусодиқ Махмудов қўлга киритди. 

Хотин-қизлар ўртасида эса 55159 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Наргиза Рашидова ғолиб бўлди. Навбатдаги совринли ўринларни вилоят суди жиноят ишлари бўйича суди судьяси Фаёза Қамбарова ва вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁКМ бошлиғи, подполковник Гулмира Турдибоева банд этди.

Шунингдек, ВП-1 пневматик винтовкадан ўқ отиш баҳсларида вилоят ИИБ ходими,  катта сержант Сирожиддин Қўлдошев 1-ўринга, вилоят ФВБ ҳарбий хизматчиси, III- даражали сержант Рамиш Тўхтабоев 2-ўринга, 37837-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, III-даражали сержант Ойбек Хайдаров 3-ўринга лойиқ деб топилди. 

Умумжамоа ҳисобида эса 1-ўринни 55159-ҳарбий қисм, 2-ўринни 37837-ҳарбий қисм, 3-ўринни  вилоят ИИБ терма жамоаси вакиллари қўлга киритди.

Ғолиблар кенгашнинг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech