22 Апрел 2022 йил 683

ИИВ Қашқадарё академик лицейида китобхонлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

 

Ички ишлар органларида «Ватанга ва халқга садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз» шиори остида ўтказилаётган «Маънавият» ойлигида ИИВ Қашқадарё академик лицейида  2022 йил 15 апрель куни китоб ярмаркаси ташкил қилинди.

Ярмаркада ушбу таълим муассаса ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган бадиий адабиётлардан харид қилишди.

Келажак авлодни Она ватанга садоқат,қадриятларга чексиз хурмат руҳида тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёсдир,–дейди ИИВ Қашқадарё академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Икром Фармонов. – Шу боисдан, китобни хазиналар калити, дурдоналар сандиғи, тафаккур чироғи, дея таърифлаймиз. Уни севиб мутолаа қиламиз.

“Маънавият ойлиги” доирасидаги мазкур тадбир келажагимиз эгалари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг билим ва маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Шунингдек, республикамизда ўтказилаётган Китобхонлик ҳафталиги доирасида лицей ўқувчилари Қарши шаҳридаги С.Насафий номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида бўлишди. Тадбирда ёшлар ўртасида китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш, ёшларда китоб ўқишга бўлган меҳрини ошириш мақсадида кутубхона мутахассисислари томонидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди. Тадбирда академик лицей ўқувчилари ҳам китобга бўлган меҳрларини ўз шеърлари ва чиқишлари орқали намоён қилишди.

Ўқувчилар кутубхонадаги нодир асарлар, камёб қўлёзмалар ва янги адабиётлар билан танишишди. Ушбу ташриф ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди ва бундан кейин доимий равишда икки томон ўртасида шу каби тадбирларни ўтказиш келишиб олинди.

Text to speech