12 Сентябр 2024 йил 371

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, магистратураси ва кундузги таълим тингловчилари билан онлайн тарзда маҳорат дарслари ўтилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 25 августдаги “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда малакали мутахассис кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, магистратураси ва кундузги таълим тингловчилари билан онлайн тарзда мастер-класс ўқув машғулоти ўтказилди.

Мастер – класс ўқув машғулотида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходимларининг “Навбатчилик қисмига келиб тушган барча турдаги жиноят ва хабарларнинг рўйхатга олиниши, улар асосида ҳодиса содир бўлган жойга чиқиш ҳамда тергов-тезкор гуруҳининг содир этилган жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятининг хусусиятлари”, “Ички ишлар органлари ходимларининг оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари”, “Тергов ходимлари томонидан жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда йўл қўйилаётган хатолар ҳамда уларнинг далиллар мақбуллигида тутган ўрни” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Очиқ ва ўзаро мулоқот руҳида ўтган мастер-класс ўқув машғулотида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech