11 Декабр 2024 йил 908

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, магистратураси ва кундузги таълим тингловчилари билан онлайн тарзда мастер-класс ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил 25-август кунидаги "Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда малакали мутахасис кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи ҳамда 2023-йил 22-август кунидаги кўрсатмаси талабларига асосан, жорий йилнинг 10 декабрь куни ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари, курсант-тингловчилари иштирокида онлайн мастер-класс машғулоти ўтказилди.

Мастер-класс машғулотида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Замира Рустамова “Ҳимоя ордери” нима, ким томонидан берилади, кимларга қанча муддатга берилади, ҳуқуқбузарга нисбатан қўйилган чекловлар, чеклов қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик”, Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари, капитан Фаррух Холиқов “Ҳудуднинг криминоген вазиятини баҳолашда ахборот-таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш”, Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Яшин Худойбердиев “Ички ишлар органларининг жиноятларни олдини олишда терговга қадар текширувни (суриштирувни) амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар”  мавзуларида маърузалар қилишди.

Машғулотда мавзулар доирасида тингловчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

 

 

Text to speech