ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, магистратураси ва кундузги таълим тингловчилари билан онлайн тарзда мастер-класс ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021-йил 15-апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал
кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021
йил 25 августдаги “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда
малакали мутахассис кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш
тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари,
магистратураси ва кундузги таълим тингловчилари билан онлайн тарзда
мастер-класс ўқув машғулоти ўтказилди.
Мастер – класс ўқув машғулотида
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходимларининг “Маҳалла
еттилиги”, унинг вазифалари, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни
олдини олишда амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар”, “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни фош
этишда соҳавий хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда унда юзага келаётган
муаммолар”, “Ахборот технологиялари ва интернет тармоғидан фойдаланиб, содир
этилган жиноятларни тергов қилишда терговчининг бошқа соҳавий хизматлар билан
ҳамкорлиги ҳамда ушбу соҳада учраётган муаммолар ечими” мавзуларидаги маърузалари тингланди.
Очиқ ва ўзаро мулоқот руҳида ўтган мастер-класс ўқув
машғулотида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан
атрофлича жавоблар берилди.