ИИВ Академияси масъуллари Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқувчилари билан учрашув ўтказди
Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ИИВ Академияси кадрлар бўлими катта инспектори, капитан Иброҳим Абдуллаев ва инспектор, катта лейтенант Жаҳонгир Қамариддиновлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳарбий-академик лицейнинг
HAL II босқич ўқувчиларига ИИВ Академияси масъул ходимлари томонидан олий
таълим муассасасига қабул жараёнлари ва курсантларга яратилган шарт-шароитлар,
ўқишга кириш учун ажратилган квоталар, тайёрлов йўналишлари ҳақида батафсил
маълумотлар берилди.
Учрашувда Ички ишлар вазирлиги
Академиясининг бугунги кундаги фаолияти ҳақида тайёрланган видеоролик
ўқувчиларга намойиш этилди.
Якунда ҳарбий-академик лицейнинг битирувчи курс
ўқувчилари томонидан ИИВ Академиясига кириш жараёнига оид берилган барча саволларига
мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.